Тошкентда эркак 65 млн сўмлик дарахтларни кесиб ташлади
Жамият
−
23 Март 2019
8274Тошкентда 65 млн сўмга тенг дарахтларни кесиб ташлаган эркакка нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 19 март куни прокуратура органларидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига инспекторига хабар тушган. Ушбу хабар бўйича текширув ўтказилганда 36 ёшли Фаррух Т. тегишли ҳужжатларсиз қиймати 49 млн сўмга тенг чинор ва 16 млн сўмга тенг тутдошлар оиласига кирувчи дарахтларни кесиб ташлагани маълум бўлган.
Фаррух Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан жиноий иш очилган.
LiveБарчаси