Тошкентда энг кўп йўловчи ташиладиган автобус йўналиши маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь ойида Тошкентда 130 та автобус йўналиши бўйича жами 7 949 703 нафар йўловчи манзилига етказилган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Компания жамоат транспорти (автобуслар)дан бир ой мобайнида энг кўп фойдаланилган йўналишларни очиқлади (1-31 январь ҳолатига кўра).

Энг кўп фойдаланилган йўналишлар:

131- сонли йўналиш - 239 128; 
58 - сонли йўналиш -  172 120; 
24 - сонли йўналиш -  168 760.

Энг кам фойдаланилган йўналишлар:

141- сонли йўналиш - 3 008;
196- сонли йўналиш - 3 724;
113 - сонли йўналиш - 6 525.

Автобус русуми бўйича ташилган йўловчилар сони:

Mercedes-Benz LF - 2 907 708;
Isuzu -  2 528 059;
Man - 1 747 701;
Saz LE 60 -  766 235.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг