Тошкентда электромобилларни қувватлаш станциялари ўрнатилди
Ўзбекистон
−
03 Февраль 2021 8681 1 дақиқа
“Ўзбекнефтгаз”га қарашли “UNG Petro” МЧЖ тасарруфидаги Тошкент шаҳрида жойлашган 2 та АЁҚШда электромобилларни қувватлантириш станциялари ишга туширилди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур станциялар Чилонзор туманидаги Байналминал ҳамда Мирзо Улуғбек туманидаги Чuнобод кўчаларида жойлашган АЁҚШларга шаҳарсозлик норма қоидаларига мувофиқ ўрнатилган.
Ҳозирда ушбу АЁҚШлардаги модуль станциялари ҳайдовчиларга хизмат кўрсатишни бошлаган.
Аввалроқ, Президент қарорида ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиб, 2021 йилнинг январида пойтахтда МЭК 61851-1-Mode 4 стандарти бўйича иккита тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилиши режалаштирилгани ҳақида хабар бергандик.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь