Тошкентда электрмобилларни қувватлаш тизимлари ўрнатилади

Жамият

image

Жорий йилдан электрмобилларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини яратиш ишлари бошланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори иловасида белгиланган.

Унга кўра, мамлакатда электрмобиллар учун хизмат кўрсатиш инфратузилмаси яратилади. Жорий йилнинг сентябрига қадар ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида таҳлилий материал тайёрланади.

Шунингдек, сентябрга қадар электрмобилларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари яратиладиган аниқ жойлар ўрганиб чиқилади.

2021 йилнинг январида эса Тошкент шаҳрида МЭК 61851-1-Mode 4 стандарти бўйича иккита тезкор зарядлаш тизимлари ўрнатилиши ва ишлаши режалаштирилган.

Ижро учун Энергетика, Инновация ва Транспорт вазирликлари масъул этиб белгиланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

электрмобиль

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар