Тошкентда электр подстанцияси ёнди

Жамият

image

Бугун, 20 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида электр подстанциясида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин соат 18:02 да Чилонзор тумани Дийдор кўчаси 71-уйда, “Алгоритм” заводининг орқа томонида жойлашган (110/10 кВ) “Алгоритм” электр подстанцияси худудидаги (16000 кВт) трансформатор мойи ёнган. 

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 18:32 да ўчирилган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр таъминотининг ортиқча кучланишни оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made