Тошкентда экологик лабораториялар иш бошлади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ҳолатини доимий назорат қилиш мақсадида пойтахтнинг барча туманларида кучайтирилган режимда махсус мобил экологик лабораториялар иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтнинг барча туманларида 24 соат давомида мобил экологик лабораториялар ёрдамида ҳаво ифлосланиши мониторинг қилинмоқда. Ушбу лабораториялар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослашган аналитик назорат маркази томонидан ташкил этилган. Бундай лабораториялардан бири Тошкентнинг Юнусобод туманидаги “Туркистон” метро бекати атрофидаги ҳудудни назорат қилмоқда.

Маълумот учун, Экология қўмитаси томонидан ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган. Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қўмита пойтахтдаги экологик вазиятни яхшилаш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда. 

“Аниқланган ифлосланиш манбалари тегишли ташкилотларга юборилиб, зарур чоралар кўрилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳаво сифатини яхшилаш учун пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Тошкент иссиқлик электр марказида мазутдан воз кечилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент лаборатория экологик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг