Тошкентда дрифт қилган BMW ҳайдовчисига чора кўрилди
3-саҳифа
−
07 Июнь
4171Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати қоидаларини бузган BMW русумли автомашина ҳайдовчига қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Видеода машина дрифт қилиб, катта йўлда бир неча марта айлангани тасвирланган.
Ҳолат Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 2-қисми билан маъмурий баённома тузилган. Шунингдек, ҳайдовчи билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 200 га яқин қоидабузарлик содир этган фуқаронинг Tesla’си хатланганди.
LiveБарчаси