Тошкентда Damas ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 30 декабрь куни соат 18:10 ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Damas автомобили дарахтга урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Ҳодиса Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.М. Damas русумли автомобилда “Тошкент-Янгийўл” йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Натижада, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг