Тошкентда Captiva ҳайдовчиси ИИО ходимига тан жароҳати етказди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Captiva ҳайдовчиси ички ишлар органлари ходимига тан жароҳати етказди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 август тунги соат 02:00 ларда Бектемир туманидаги бозор ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори сафдор Ж.Ражабов транспорт воситаси тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилганлиги ҳолатини аниқлаган. Ушбу транспорт воситаси бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит берганлиги сабабли Ж.Ражабов Captiva русумли автомашина эгасини чақиртирган ва транспорт воситасини олиб қўйишини сўраган. Бироқ 1990 йилда туғилган Ш.А. ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, сафдор Ж.Ражабовни уриб тан жароҳати етказган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм миллий табиат боғи инспекторига хизмат вақтида тан жароҳати етказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Captiva

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг