Тошкентда BYD “қизил”дан ўтиб, автобусга бориб урилди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 2 июнь куни Тошкент шаҳрида Yutong русумли автобус ва BYD русумли енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Ҳодиса соат 15:28 атрофида Миробод туманидаги Нукус ва Тарас Шевченко кўчалари кесишмасида юз берган. 16-сонли йўналиш автобуси ҳайдовчиси Тарас Шевченко кўчасига бурилаётган вақтда, қарама-қарши йўналишда келаётган BYD русумли автомобиль ҳайдовчиси чорраҳада светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Оқибатда иккала транспорт воситаси тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, иккала транспорт ҳайдовчиси тез ёрдам ходимлари томонидан Республика 1-сонли клиник шифохонасига етказилган.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Nexia-3 автомобили йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. ЙТҲ оқибатида Nexia-3 транспорт воситаси йўловчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ автобус BYD

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг