Тошкентда “буханка” нархи ошди
Жамият
−
05 Апрель
20060Тошкент шаҳрида қолипли нон (“буханка”) нархи ошди. QALAMPIR.UZ мухбири шаҳардаги савдо масканларида бўлиб, нон нархи ошганининг гувоҳи бўлди.
Шу пайтгача қолипли нон 2800 сўмдан сотилаётган эди. Ҳозирда эса у 200 сўмга қимматлаб, ноннинг нархи 3000 сўмга етган.
Нон ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, нарх ошишига коммунал хизматлар ва бошқа тўловларнинг ошгани сабаб бўлмоқда.
Қайд этиш керакки, Вазирлар Маҳкамасининг “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 866-сонли Қарори билан 2019 йил 15 октябрдан “Ўздонмаҳсулот” АЖ тизимидаги ташкилотлар томонидан 2019 йил ҳосилидан тайёрланган ва ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буғдойдан бошқа ғалла истеъмолчиларининг барча тоифаларига фақат биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилиши белгиланди. Шундан сўнг, нон нархи 650-700 сўмдан 1400 сўмга кўтарилганди. Кейинроқ нарх яна бироз ошиб, 1600 сўмга етган. 2022 йил 1 июндан Тошкентдаги озиқ-овқат дўконларида “буханка” 2800 сўмдан сотила бошлади ва шундан бери нарх ўзгармаганди.