Тошкентда бугуннинг ўзида 3 та ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 27 декабрга ўтар кечаси Тошкентнинг Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Биринчи ЙТҲ соат 00:40 да Учтепа тумани ТХАЙ кўчасида юз берган. 25 ёшли ҳайдовчи Tracker автомобилини катта тезликда ҳайдаб, руль бошқарувини йўқотган ва бетон симёғоч билан тўқнашган. Ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Навбатдаги ҳолат соат 00:45 да Олмазор туманида тўртта машина иштирокида содир бўлган. Malibu-2, Cobalt, BMW ва Matiz автомашиналари ўзаро тўқнашган. BMW йўловчисига тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда.

Учинчи йўл-транспорт ҳодисаси пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида соат 01:10 да содир бўлган. Олтинтепа кўчасида Nexia-3 машинасида ҳаракатланиб кетаётган 20 ёшли ҳайдовчи Captiva билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган. Nexia ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг