Тошкентда бошлиғининг пулини тотализаторда ютқазган йигит ўзини пичоқлади
3-саҳифа
−
27 Август 2021
13123Тошкент шаҳрида Paynet шохобчасида ишловчи йигит раҳбарига тегишли пулни тотализаторда ютқазиб қўйиб, ўзини пичоқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Н.Р. Paynet шохобчасидаги кассадан дўкон эгаси Н.Т.га тегишли бўлган, 6 миллион сўм пулни тотализаторда ютқазиб қўйган.
Шундан сўнг у пулларни қайтара олмаслигини билиб, дўкондаги шкаф тортмасида турган пичоқ билан ўзининг қорин соҳасига тан жароҳати етказиб, ИИББга телефон қилган ҳамда гўёки номаълум шахс унга пичоқ билан тан жароҳати етказиб, дўкон кассасидаги 6 миллион сўмни босқинчилик йўли билан тортиб олганини айтган.
Суд томонидан Н.Р. Жиноят кодексининг 237-моддаси 2-қисмининг “а” ва “г” бандларида (айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб содир этилган ёлғон хабар бериш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва шу моддага 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
LiveБарчаси