Тошкентда болага зўравонлик қилган боғча тарбиячиси ишдан олинди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда боғчада тарбиячи кичик ёшдаги болага нисбатан қўпол муомала қилаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 27 март куни Юнусобод тумани мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси С.Х. нинг онаси Н.Х. гуруҳ тарбиячиси томонидан вояга етмаган фарзандига қўполлик қилгани тўғрисида Юнусобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мурожаат қилган.

Мурожаатда Н.Х. тарбиячи С.И. кундузги машғулот вақтида фарзанди йиғлагани учун болага қўпол муносабатда бўлиб, унга қўл кўтаргани, бунинг оқибатида фарзандининг қўлида кўкаришлар борлигини билдирган.

Юнусобод тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолатни ўрганиши давомида тарбиячи ҳақиқатан ҳам болага нисбатан ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган муносабатда бўлгани аниқланган.

Шу йилнинг 29 март куни тарбиячи С.И.га нисбатан интизомий чора кўрилган ва тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ҳолат Юнусобод тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент зўравонлик боғча тарбиячиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made