Тошкентда бир нечта кўчалар ёпилади
Спорт
−
10 Октябрь
4347Бугун, 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон-Эрон ўйини муносабати билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Манбага кўра, Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида 16:00 дан соат 22:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон-Эрон ўйинини “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган фуқаролардан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўраганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь