Тошкентда бир нечта кўчалар ёпилади
Sport
−
10 October 2024 5881 1 minute
Бугун, 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон-Эрон ўйини муносабати билан Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Манбага кўра, Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида 16:00 дан соат 22:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон-Эрон ўйинини “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган фуқаролардан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўраганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November