Тошкентда бир кунда мингдан ортиқ ниқобсиз юрган фуқаро аниқланди

Жамият

image

Кеча, 27 март куни Тошкент шаҳрида 1046 та карантин режими бузилганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Қонунбузарларнинг 1007 нафари жамоат жойларида тиббий ниқоб тақмаган бўлса, 39 нафари уй карантини талабларини бузган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда карантин қоидаларини бузганлик учун жазо кучайтирилган бўлиб, ниқоб тақиб юрмаслик 1 млн 115 минг сўм жаримага сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 104 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг