Тошкентда бир кунда иккита автобус ёниб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 июнь куни Тошкентда йўловчи ташувчи Mercedes-Benz русумли автобус ва микроавтобус ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, воқеа соат 11:30 ларда Учтепа тумани Тошкент халқа айланма йўли кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида содир бўлган. Ёнғинга Mercedes-Benz русумли транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув сабаб бўлган. Ёнғин оқибатида автобус тўлиқ ёниб кетган.

“Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ”, дейилади хабарда.

Шунингдек, соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфкор кўчасида, Mercedes-Benz русумли яна бир автобусда ёнғин келиб чиққан. Кучли ёнғин автобусни бутунлай қамраб олган. Дастлабки маълумотларга кўра, Ёнғин хавфсизлиги қутқарув гуруҳи ёнғинни тезда бартараф этган.

Ёнғин сабаблари, жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида УАЗ транспорт воситаси ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус ёниб кетди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made