Чилонзорда УАЗ транспорт воситаси ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида УАЗ транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. 

Ҳодиса кеча, 14 июнь куни соат 21:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Чилонзор буюм бозори қаршисида, УАЗ русумли транспорт воситасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда,” дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни Сергели туманидаги машина бозори яқинида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чилонзор УАЗ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг