Тошкентда бир гуруҳ йигитлар жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
25 Август
16530Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги сартарошхоналардан бирида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Жамоат жойида бир гуруҳ йигитлар тарафидан содир этилган жанжал оқибатида бир кишининг боши ёрилган. Воқеа жойига тез ёрдам етиб келиб, беморга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. Ҳудудга етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эса жанжалда қатнашганларни ИИБга олиб кетган.
Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Тошкент шаҳар ИИББ билан боғланди. ИИББ матбуот хизмати жанжал оқибатида 4 нафар фуқаро енгил даражадаги тан жароҳати олгани, мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилаётгани ва якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида жойлашган Олтин марказининг қоровули ўласи қилиб калтаклангани, ушбу муштлашувни содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси