Тошкентда бир гуруҳ ёшлар ота ва унинг ўғлини калтаклади

Жамият

image

8 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 4 нафар йигит ота ва унинг ўғлини калтаклади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, шу куни соат 20.00 да ушбу туманда яшовчи 20 ёшли Мирсобит М., 19 ёшли Элмурод Д., 20 ёшли Ҳумоюнхон А. ва пойтахтнинг Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Дилшод И. лар безорилик қилган. Улар жамоат жойида 56 ёшли Шавкат М. ва унинг 30 ёшли ўғли Лазиз М. ларга тан шикастлари етказган.

“Ушбу ҳолат асосида Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди”, дейилади хабарда.

“Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Миллий гвардия хизматчилари билан ҳамкорликда, ўзлари билан бита, кастет, пичоқ ва бошқа кесувчи ва санчадиган буюмларни олиб юрадиган шахсларни аниқлагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент безорилик

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг