Тошкентда бир бирига туташ уйларда ёнғин содир бўлди
Жамият
−
21 Сентябрь 2021
6095Бугун, 21 сентябрь куни соат 12:56 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Нодира” МФЙ Ҳаваскор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да етиб бориб, ёнғин соат 13:21 да ўраб олинган ва соат 13:32 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган уйларнинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023