Тошкентда белгиланмаган жойда чиқинди тўплаган фуқаро жаримага тортилди

Crime

image

Тошкентда белгиланмаган жойда қурилиш чиқиндиларини тўплаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лабзак маҳалласи 57А-уй олдида белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндилари тўплангани аниқланди. 

Ҳолат  ўрганилганда қурилиш чиқиндилари фуқаро Х.А. томонидан тўплангани маълум бўлган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 680 минг сўм жарима белгиланган. Шунингдек, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends