Тошкентда айрим маҳаллалар сувсиз қолмоқда. Бунга ким айбдор?
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
5558Тошкентда қатор ҳудудлар сув таъминотидан узилганича қолмоқда. "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Учтепа туманида бир суткадан ошиқ вақтга сув ўчирилишини хабар қилган эди.
Унда, 16 сентябрь куни Тошкент катта халқа йўли: Истироҳат кўчасидан Изза кўчасигача бўлган ҳудуддаги ичимлик суви тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши айтилганди.
Шу муносабат билан 16 сентябрь куни соат 09:00 дан 17 сентябрь соат 16:00 гача қуйидаги истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилган:
- Мусаффо Оби Ҳаёт (Занги ота тумани) ҳудудида
- Геофизика
- 18 сонли автопарк
- Махсустранс базаси
- Авторобот
- Кинология
- Автотуртранс
- “Тия” бозори
- Текстил фабрикаси
- Ишлаб чиқариш майдончаси
- Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси
- Нонвойхона
- Раҳимбобоева кўчаси 46 уй
- Шафтолизор маҳалласи
- Шайхонтоҳур туманининг бир қисми
Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу эълон Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан огоҳлантирилмаган ва фақат маълум доираларгагина етиб борган. Сув ўчирилишидан аҳоли тўла бохабар бўлмаган. Устига устак сув 17 сентябрь куни соат 16:00 да ёқилиши ваъда қилинганига қарамай, 18 сентябрь соат 09:00 ҳолатига кўра, сув берилмаган.
Аҳоли мурожаатларига кўра айни вақтга қадар "Мусаффо оби ҳаёт" МЧЖ хизмат кўрсатувчи ҳудудлар сувсиз қолмоқда. МЧЖ аҳоли мурожаатларига масъулиятсизлик билан ёндашаётгани айтилмоқда. Хусусан МЧЖ томонидан сўнгги бор сув 17 сентябрь куни соат 23:00 да берилиши ваъда қилинган. Бироқ орадан 10 соатдан ортиқ вақт ўтса ҳам маҳаллалар сувсиз қолмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь