Тошкентда дам солишга борган эркак 2 аёлга шаҳвоний шилқимлик қилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида аёл ва унинг жиянига шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Янгиҳаёт тумани “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи З.Ф. ёмон туш кўргани учун ўзини ўқитиш мақсадида таниши орқали М.А.ни хонадонига чақирган. Шунингдек, таниши З.Ф. га ўқиб қўйгани учун М.А.га 3 млн 600 минг сўм бериши кераклигини айтган. З.Ф.ни ўқиш учун келган эркак дастлаб, унинг жияни А.О.га, кейин эса унинг ўзига ҳам шаҳвоний шилқимлик қилиб, ўпмоқчи бўлган. Шундан сўнг, З.Ф. қўрқиб кетиб, ИИБ ходимларига мурожаат қилган.

Кеча, 21 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда М.А. айбига иқрор бўлган ва қилган ишидан пушаймон эканини билдирган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида вояга етмаган 2 нафар қизга жинсий аъзосини кўрсатган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Янгиҳаёт тумани шаҳвоний шилқимлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг