Тошкентда аёл эрини рашк қилиб, талаба қизни калтаклади (видео)
Жамият
−
19 Сентябрь 2022
46121Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат педагогика университети талабаси билан боғлиқ жанжалли видео тарқалди. Унда аёл турмуш ўртоғини рашк қилиб, бошқа бир қизни калтаклагани акс этган.
Ушбу воқеа юзасидан Тошкент давлат педагогика университети томонидан ўрганиш олиб бориб, натижалари ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, университет талабаси Ю.Р. доимий яшаш жойи Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Ж. исмли йигитнинг автомошинасида ота-онаси томонидан юборилган почта (озиқ овқат маҳсулотлари)ни икки марта қабул қилиб олган.
Талаба қизга ота-онасидан юборилган почтани Ж.исмли шахс университетга олиб келганида унинг аёли (видеодаги аёл) ҳам ёнида бўлган.
Бир неча кундан кейин содир бўлган видеодаги жанжалли ҳолат талаба Ю.Р. учун ҳам тушунарсиз бўлиб, ушбу воқеа юзасидан талаба Ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган.
“Шу ўринда ахборот тарқатувчилар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан хаққоний ва холис ахборот тарқатишингизни, айниқса билиб билмай қиз бола шаънига турли туҳматлар қилмаслигингизни сўраб қоламиз”, дейилади университет муносабатида.
Ушбу масала юзасидан Ички ишлар органи масъуллари томонидан тергов ишлари бошланган.
LiveБарчаси