Тошкентда аянчли ЙТҲ оқибатида йўловчи вафот этди
3-саҳифа
−
19 Апрель 2023
10151Пойтахт Тошкентда Cobalt ва Captiva русумли автомашиналар иштирокида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички Ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлик бўлими Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқлик киритилишича, воқеа кеча, 18 апрель куни соат 16:40 шаҳарнинг Учтепа туманида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Cobalt машинасидаги йўловчи эса олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
LiveБарчаси