Тошкентда автобус ва тепловоз иштирокида ЙТҲ бўлди (видео)
3-саҳифа
−
29 Май
6479Тошкентда "King Long" русумли автобус ва тепловоз иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 29 май куни соат 15:50 ларда ҳайдовчи И.А. бошқарувидаги автобус Сергели тумани Қумариқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, тартибга солинмаган темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб келаётган "Ўзбекистон темирйўллари" АЖга қарашли бўлган, ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги тепловоз билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобус техник шикастланган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Ҳодиса юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳаракатлари натижаларига кўра, ҳайдовчи А.И. автобусни бошқариб келиб, темирйўл кесишмасида тўхтаган ва бошқа транспорт воситалари билан бирга ҳаракатни бошлаб темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтаётган вақтида тепловоз автобуснинг орқа ўнг томон кузов қисмига келиб урилган.
Шунингдек, тепловоз тартибга солинмаган темирйўл кесишмасидан ҳаракатланиб ўтишидан аввал йўналиш бўйлаб транспорт воситаларини тўхтатиб турувчи темирйўл назоратчи ходими воқеа жойида бўлмаганлиги сабабли транспорт воситаларини тўхтатиш чоралари кўрилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 25 май куни ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида ичида уч нафар мактаб битирувчиси бўлган Gentra русумли машина автобусга бориб урилган ва йўловчилардан бири вафот этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь