Тошкентда автобус ағдарилиб кетди

Жамият

image

Бугун, 6 март куни Тошкентда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида икки киши жабрланди. Бу ҳақда “Toshshahartransxizmat” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “18-автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 27-сонли, “Чорсу  савдо маркази — Кўкча оқлон маҳалласи” йўналишида ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус ЙТҲга учраган. “Нурафшон” кўчасида ҳаракатлаётган автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.

ЙТҲ натижасида икки киши енгил жароҳат олган. Ҳодисанинг сабаби ҳозирча билдирилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг