Тошкентда автобус ағдарилиб кетди
Жамият
−
06 Март 2019 8054 1 дақиқа
Бугун, 6 март куни Тошкентда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида икки киши жабрланди. Бу ҳақда “Toshshahartransxizmat” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “18-автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 27-сонли, “Чорсу савдо маркази — Кўкча оқлон маҳалласи” йўналишида ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус ЙТҲга учраган. “Нурафшон” кўчасида ҳаракатлаётган автобус йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган.
ЙТҲ натижасида икки киши енгил жароҳат олган. Ҳодисанинг сабаби ҳозирча билдирилмаган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь