Тошкентда Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев қатнашадиган халқаро форум бўлиб ўтади

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 май куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти битирувчиларининг V халқаро форуми – давлат арбоблари, йирик тадбиркорлар, кўп томонлама институт раҳбарлари, нуфузли журналистларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Камилов, USM Holdings асосчиси, МДХМИнинг Васийлик кенгаши раиси ўринбосари А.Усмонов, Россия маданият вазири В.Мединский, Россия Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари И.Умаханов иштирок этади. Тадбирни МДХМИнинг Кузатув кенгаши аъзоси, ТАСС бош директорининг ўринбосари М.Гусман олиб боради.

Форумда сиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва маданият соҳасидаги долзарб масалалар бўйича Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Д.Цогтбаатар, Камбоджа Таълим вазири Н.Хан Чуон, Россия фан ва таълим соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари С.Кравцов, МДХМнинг Васийлик кенгаши аъзоси Ф.Шодиевлар сўзга чиқади. Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар қаторига Словакия Ташқи ишлар вазири М.Лайчак қўшилади. Барча сўзга чиқувчи нуфузли меҳмонлар Москва халқаро муносабатлар институти битирувчилари ҳисобланишади.

Форумнинг асосий дастури давлат идоралари ва компаниялар раҳбарларининг бизнес учрашувларидан иборат. Учрашув давомида таълим, маданият ва инвестиция соҳасида икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинади.

МДХМИ, Жаҳон иқтисод ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа олий ўқув юртлари мутахассислари иштирок этадиган тадбирда Марказий Осиёдаги кўп томонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлараро мунозара бўлиб ўтади.

Форумда, шунингдек, университетни ривожлантиришнинг янги стратегияси муҳокама қилинади. Форумда Тошкент МХМИ филиали очилиши ҳақидаги дастур тақдимоти ҳам ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаттоҳ Шодиев Алишер Усманов

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг