Тошкентга 9 та янги автобус келтирилди
Жамият
−
05 Август 2020
8400Пойтахт Тошкентда Хитойда ишлаб чиқарилган янги русумдаги автобуслар келтирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, "Автосантранс-сервис" МЧЖ ҳам 9 та янги автобус харид қилган.
“Хитойнинг "Yutong hongkong limited" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур автобуслар газ ёқилғисида ҳаракатланади. Бу эса аввало атроф-муҳитга етадиган зарарнинг камайишига олиб келиш билан бирга, муқобил ёқилғи турларидан кенг фойдаланиш имконини беради. Қолаверса, газнинг суюқ ёқилғига нисбатан бир неча баробар арзонлиги корхонанинг иқтисодий самарадорлигига ҳам ижобий таъсир ўтказади”, дейилади хабарда.
Умумий 52 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар ўрта сиғимли бўлиб, 30 та ўриндиққа эга.
Таъкидланишича, ишлаб чиқарувчи корхона ушбу транспорт воситаларининг 150 минг километргача бенуқсон ҳаракатланишига кафолат берган.
Ушбу автобуслар пойтахт йўлларида қатнаётган хусусий корхонага тегишли эски "Isuzu" русумидаги автобуслар ўрнида ҳаракатланиши режалаштирилган.
LiveБарчаси