Тошкентда 8 та транспорт тўқнашди
Crime
−
13 December 2021 9016 1 minute
Кеча, 12 декабрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида 8 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 15:00 да Чилонзор тумани Дўмбиробод чорраҳасида юз берган. 70-сон йўналиш бўйича ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда Labo, Spark, Nexia-3, иккита Matiz, Lacetti ва Nexia-2 автомобиллари тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида автобус йўловчиси ва Labo ҳайдовчисига тан жароҳати олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.


Live
All01 November
01 November
01 November