Тошкентда 8 та транспорт тўқнашди

Crime

image

Кеча, 12 декабрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида 8  та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ тахминан соат 15:00 да Чилонзор тумани Дўмбиробод чорраҳасида юз берган. 70-сон йўналиш бўйича ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда Labo, Spark, Nexia-3, иккита Matiz, Lacetti ва Nexia-2 автомобиллари тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида автобус йўловчиси ва Labo ҳайдовчисига тан жароҳати олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.


Tags

YTH

Rate Count

258

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends