Тошкентда 8-синф ўқувчиси мактабда ток уриши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
28 Ноябрь 2023
11175Тошкент шаҳрида 8-синф ўқувчиси очиқ турган электр токи симига тегиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Аниқланишича, воқеа Юнусобод туманидаги 99-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси билан содир бўлган.
Бола мактабни ёритувчи чироқ устунидаги очиқ бўлган электр симига тегиб кетган ва ток уриши оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларга кўра, воқеа кеча тунда юз берган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 ноябрь куни Тошкент вилоятида бир аёл узилиб кетган электр симига тегиб кетиши оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси