Тошкентда 67 ёшли эркак COVID-19 дан вафот этди
Жамият
−
18 Июль 2020
7216Бугун, 18 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу бугунги биринчи, эпидемия бошидан бери 80-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 67 ёшли Н.С.да (эркак) жорий йил 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.
Шунингдек, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
LiveБарчаси