Тошкентда 55 киши коронавирусдан соғайди
Жамият
−
01 Июль 2020
3929Бугун, 1 июль куни пойтахт Тошкентда яна 55 киши коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Шу соатларда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 1 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 53 нафар, жами 55 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3424 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5737 нафарни ташкил этмоқда. 2864 нафар беморнинг даволаниши эса давом этмоқда. Мамлакатда ушбу касаллик ортидан вафот этганлар эса 26 нафарга етди.
LiveБарчаси