Тошкентда 5 яшар қиз ҳожатхонага тушиб кетди
3-саҳифа
−
11:56 1588 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 5 ёшли қиз ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Mаълум қилишича, ҳодиса 25 июнь куни соат 17:33 да Юнусобод тумани Обиравон кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. 2021 йилда туғилган қизалоқ эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлидаги ҳожатхонага тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари воқеа жойига зудлик билан етиб келган ва қутқарув ишларини бошлаган. Қутқарувчилардан бири ҳожатхона чуқурига тушиб, қизалоқни олиб чиққан. Шифокорлар томонидан болага зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг у яқинларига топширилган. Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Уйчи туманида 2025 йилда туғилган бола ҳожатхонага тушиб кетган эди.
Live
Барчаси