Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳарининг Мирзо Улуғбек туманида 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 28 ноябрь куни соат 16:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик Шох-Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида бир йўналишда ҳаракатланиб келган ҳайдовчилар 1958 йилда туғилган Т.Р. бошқарувидаги Hongi EQM 5, 1994 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги Cobalt, 1988 йилда туғилган Х.У. бошқарувидаги Tracker 2, 1998 йилда туғилган С.А. бошқарувида бўлган Nexia 3 ҳамда 1982 йилда туғилган Т.М. бошқарувида бўлган Onix русумли транспорт воситалари оралиқ масофага амал қилмасдан тўқнашув содир этган. 

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида иккита юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made