Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган 4 яшар боланинг аҳволи маълум бўлди
Жамият
−
15 Январь 2020
15699Аввалроқ, Тошкент шаҳри Олмазор тумани 3-Беруний даҳасидаги беш қаватли уйнинг бешинчи қаватида уч ёш 11 ойлик бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Бола уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин у аҳоли томонидан пастда адёл тутиб ушлаб қолинган.
Бугун, 15 январь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Болалар мажмуасида шифокорлар томонидан бешинчи қаватдан тушиб кетган болани такрорий тиббий текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, бола оғир жароҳат олмаганлиги ва аҳволи яхши экани яна бир бор тасдиқланди.
“Ушбу кутилмаган ҳолатдан ҳали ҳам шокдаман. Фарзандим шамоллагани учун бир муддатга уйда қолдириб, бошқа боламни мактабдан олиб келиш учун чиққандим. Шу орада, фалокат оёқ остида деганларидек, бу воқеа бўлиб турибди. Қўшни ва шифокорлардан боламнинг ҳаётини асраб қолишдаги ёрдами учун жуда ҳам миннатдорман”, деган боланинг онаси.
Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа юзасидан 14 январь куни соат 16:18 да чақирув бўлган. Биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилиб, зудлик билан шифохонага олиб борилган ҳамда шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланилган эди.