Тошкентда 4 яшар бола 5-қаватдан пастга қулади (видео)
Жамият
−
14 Январь 2020
1121714 январь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларнинг бирида 5-қаватда ёш бола осилиб қолгани ва пастга тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Шу куни соат 16:18 да пойтахтнинг Олмазор тумани Беруний даҳаси 3-блок 135-хонадондан чақирув бўлган. Тез тиббий ёрдам машинаси ўз вақтида етиб борган. Унда 3 ёшу 11 ойлик А.Х. уйда ёлғиз қолганлиги сабабли ўйнаб, деразадан чиқиб кетган, лекин уни аҳоли кўриб, пастда адёл тутиб ушлаб қолган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, тез тиббий ёрдам гуруҳи 7 дақиқа ичида етиб борган, биринчи ёрдам воқеа жойида кўрсатилган. Бола зудлик билан шифохонага олиб борилган.
“Айни пайтда малакали шифокорлар томонидан унга сифатли даво чоралари қўлланиляпти. Оғир жароҳат олмаган. Бош мия чайқалиши деб бирламчи ташхис қўйилган. Аҳволи ҳозир барқарор”, - дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь