Тошкентда 5 автомобиль тўқнашди
3-саҳифа
−
31 Июль 2021 9531 1 дақиқа
Кеча, 30 июль куни Тошкент шаҳрида бешта енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
ЙТҲ соат 19:40 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида юз берган. Captiva, Cobalt, LADA Vesta, яна бир Cobalt ва BMW X5 русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь