Тошкентда 400 млн сўмни “еб юборган” мансабдорлар ушланди
Жамият
−
28 Октябрь 2023
9921Тошкент шаҳрида аҳоли маблағларини банк ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириб юборган икки нафар раҳбар аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Гап шундаки, вазирлик аҳоли мурожаатларига асосан ўрганиш ишлари олиб борган. Натижада Учтепа туманида фаолият юритган бошқарув ташкилоти раҳбари О.О. 247 млн сўмга яқин аҳоли маблағларини банк ҳисоб рақами орқали кирим қилмасдан, ноқонуний талон-тарож қилгани аниқланди.
Шунингдек, Сергели туманида фаолият юритган бошқарув ташкилотларидан бирининг раҳбари А.К. ҳам 2021-2022 йиллар давомида мажбурий бадал тўловини амалга ошириш учун аҳолидан ундирилган 154 млн сўм маблағларни банк ҳисобига кирим қилмай, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Бошқарув ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишчи гуруҳлар тузилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида солиқ идораси масъул шахслари фуқароларнинг 119,7 миллион сўмлик солиқ тўловларини ўзлаштиргани аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь