Тошкентда 4 та янги автобус йўналиши очилди

Жамият 7784
image

Бугун, 5 сентябрдан Тошкентда тўртта янги автобус йўналиши иш бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Янги автобус йўналишлари:

39-сонли “3-метро бекати – Қўйлиқ бозори” янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда “3-метро бекати”дан Бешариқ, Иззат, Мўйноқ, Фарғона йўли кўчалари орқали “Қўйлиқ бозори” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Қўйлиқ бозори” бекатидан Фарғона йўли, Мўйноқ, Иззат, Бешариқ кўчалари орқали “3-метро бекати”га қадар  соат 6:00 дан 21:30 гача  ҳаракатланиши белгиланган. Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар Жамиятнинг “1-Автобус саройи” филиалига  бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига 3 та ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

112-сонли “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси – Қўйлиқ деҳқон бозори” янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатидан Давлатбод, Лутфикор, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Хонобод, Илғор 5-тор, Янги ҳаёт, Хонариқ, Х.Жўраев, ТҲАЙ кўчалари орқали “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатидан ТҲАЙ, Х.Жўраев, Хонариқ, Янги ҳаёт, Илғор 5-тор, Хонобод, Қипчоқ, Янги Сергели йўли, Лутфикор, Давлатобод, Қипчоқ кўчалари орқали “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатига қадар  соат 6:00 дан 21:30 гача  ҳаракатланиши белгиланган. Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар Жамиятнинг “12-Автобус саройи” филиалига  бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

133-сонли “Гулзор маҳалласи – Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси”  янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда “Гулзор маҳалласи”дан 4Р21 Тошкент айланма йўли, Қирариқ, Чортоқ, Қанора, Давлатобод, Мағриб, Биродарлик, Қўрғонтепа, Қипчоқ кўчалари орқали “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси” бекатидан Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик, Давлатобод, Мағриб, Қанора, Чортоқ, Қирариқ, 4Р21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали “Гулзор маҳалласи”га қадар  соат 6:00 дан 21:30 гача  ҳаракатланиши белгиланган. Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар Жамиятнинг “12-Автобус саройи” филиалига  бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu русумли автобуслар асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланган.

137-сонли “Маҳаллий ҳаво йўллари аэропорти-3 – Электроаппарат ИЧБ”  янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда. Йўналиш ҳаракати тўғри йўналишда “Маҳаллий ҳаво йўллари аэропорти-3” бекатидан ТҲАЙ, Қўшқўрғон, Қўшқўрғон 2-тор, Янги Қўйлиқ, Файзобод 1-тор, Бешкент, Эски Отчопар, Фарғона йўли кўчалари орқали “Электроаппарат ИЧБ” бекатига қадар, қайтиш йўналишида “Электроаппарат ИЧБ” бекатидан Фарғона йўли, Эски Отчопар, Бешкент, Файзобод 1-тор, Янги Қўйлиқ, Қўшқўрғон 2-тор, Қўшқўрғон, ТҲАЙ, Қумариқ кўчалари орқали “Маҳаллий ҳаво йўллари аэропорти-3” бекатига қадар соат 6:00 дан 21:30 гача  ҳаракатланиши белгиланган. Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар Жамиятнинг “4-Автобус саройи” филиалига  бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu русумли автобуслар асосида иш кунларига 4 та, шанба кунларига 3 та ва якшанба кунларига 2 та этиб белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×