Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Кеча, 18 февраль куни соат 19:30 да Амир Темур кўчаси Хотира майдони қаршисида Cobalt, Spark, Gentra ва Matiz русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда Cobalt автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан мазкур ёнғин бартараф этилган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt ҳамда Matiz автомашинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Олмазор туманида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Юнусобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг