Тошкентда 4 млрд сўмлик “гашиш” сақлаган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 4 миллиард 317 миллион сўмлик гашиш сақлаган шахс ушланди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан катта миқдордаги гиёҳванд моддаларнинг пойтахт ҳудудида тарқалишига қарши бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Яккасарой туманида олиб борилган тадбир натижасида Иван исмли шахс қўлга олиниб, унинг хонадони холислар ёрдамида кўздан кечирилганда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётгани аниқланган.   

“Т.И.нинг хонадонидан ғишт шаклидаги жигарранг ўткир ҳидли моддалар ва ҳар битта  қизил ва кўк  ўрамаларга ўралган магнит ёпиштирилган, шаффоф полиэтилен пакетига ўралган ўткир ҳидли мумсимон моддалар борлиги аниқланди. Тегишли тартибда баённома расмийлаштириб олинди”, дейилади хабарда.

Гумонланувчи мазкур гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали олиб, граммларга ажратиб, яшириш йўли билан тарқатиб келган.

“Гашиш гиёҳванд моддаси 1 ва 0,5 граммдан шаффоф пакетга солиб, магнит ёрдамида ёпиштирилган ва “изолента” билан ўралган. Сотувчи гиёҳванд моддани Telegram бот орқали тегишли манзилларга қўйилиб, сотиб келинган”, дейилади хабарда.

Олинган гиёҳванд моддалар 8 килограмм 303 грамм бўлиб, умумий қиймати 4 миллиард 317 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

“Мазкур моддага кўра, суд ҳукми билан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қорадори билан қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент гашиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг