Тошкентда 33 киши коронавирусдан соғайди
Жамият
−
14 Июнь 2020
6455Пойтахт Тошкентда 14 июнь соат 21:30 ҳолатига кўра, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда бўлса, ёши кичиги 3 ёшли қизалоқ.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1930 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 69 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3943 нафарни ташкил этмоқда. Айни вақтга қадар Ўзбекистонда 5051 кишида коронавирус аниқланган.
LiveБарчаси