Тошкентда 33 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 33 нафарга ортиб, 4199 кишини ташкил этмоқда. 

Айни шу соатларда пойтахт Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 4 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва ўз уйларига кузатилди.
 
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2130 нафарга етди.
 
Шундай қилиб, бугун 68 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 4199 нафарни ташкил этмоқда. Айни вақтда мамлакатда умумий беморлар сони 5730 нафарни ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг