Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 3 та машина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исохонова QALAMPIR.UZ га маълум қилди.

Унга кўра, бугун, соат 14:00 ларда Яшнобод тумани Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 23-уй қаршисида 45 ёшли А.П. бошқарувида бўлган KIA Seltos, 23 ёшли М.М. бошқарувидаги Gentra ва 39 ёшли Н.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда KIA Seltos русумли автомашина ағдарилиб кетган ва ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. 

“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Нилуфар Исохонова. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Шунингдек, 18 октябрь куни Сурхондарё вилоятидаги темирйўл кесишмасида тепловоз Spark русумли автомобиль билан тўқнашиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг