Тошкентда 25 ёшли йигит танишини 39 марта пичоқ уриб, ўлдирди

3-саҳифа

image

Танишини 39 марта пичоқлаб, ўлдирган йигит узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Yoshlar” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 25 ёшли судланувчи шериги билан (1971 йилда туғилган) қурилишда ишлаб, 100 минг сўм ишлаб топишган. Шундан сўнг улар пулга спиртли ичимлик ичишган. Икки таниш уйга қайтишда ўзаро можарога борган ва бу ҳолат пичоқлашишгача борган.

Натижада йигит шеригига 39 марта пичоқ урган ва у воқеа жойида ҳалок бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси эркакни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” банди, 168 модда (фирибагарлик) 1-қисми билан айбли деб топган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) қўлланилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

537

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг